Балки ўйлаётгандирсан
Бевафо деб сен мени.
Хиёнатда айбладинг нега?
Унутдингми мендан ўзинг кечганинг.
Бепарво, маъносиз нигохларинг,
Кўнглимни қилган вайрон.
Дилимни этди барбод
Мени ортиқ севмаслигинг.
Кўнглим сезади жоним,
Қаердадир сен бахтлисан
Сени севган ўзга ёр билан
Мендан олисларда бахтлисан.
Ахир ўшанда чин дилдан
Тилагандим сенга бахт
Лекин билиб қўйгин севгилим
Сен ёнимда бўлмасанг хам
Доим қалбимдасан хар он
Сен эса юрагингдан ўчирдинг мени!
|