Miss-Shoira.ucoz.com
Четверг, 19.06.2025, 16:02
Сайт менюси

Кириш

Бўлимлар
Монологлар [63]
Шеърлар [24]

Излаш

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Монологлар

Берган қувончинг учун рахматим чексиз.....
Инсон яшар экан орзулар, хаёллар оғушида яшайди. Мен хам яшадим сенинг орзуинг билан, хаёлларимдаги расминг билан орзу қилдим сени… орзуларимда қолдинг, хаёл қилган эдим сени хаёлларимда яшадинг...
Инсон нимагадир, кимгадир интилиб, талпиниб яшар экан. Интилдим... талпиндим... бари зоя кетдт... саробга интилдим...Сароб! Чин севги албатта қалбга етиб боради... Нолалар юракни парчалади... Севгим ўтинчим қалбингни эгаллади... Келдинг.. севишинг айтдинг...
-"Севар эдим, айтолмадим” дединг... қанчалар интизор кутилган сўзлар, нахотки кутганим кетмади зоя? Нақадар БАХТЛИ эдим-а!!! Бундан ортиқ бахт йўқ эди гуё. Сен ила ёнма-ён хеч нарсани ўйламадим. Фақат сен ила бахт самосида учдим, юлдузларга етдим... сен туфайли... сен сабабли...
Лекин бахт абадий, давомий эмас экан... Бахтнинг ортида бахтсизлик...
Нақадар кўрқинчли кун... Кузларинг кўзларимда... маюс... жуда хам маююююс...сўрадим:
- "Нима бўлди?”
 - "Кетишим керак!”
- "Нега?”
- "КЕРАК!!!”
- "Нега ахир? Менчи?”
- "Бари бахтинг учун... УНУТ мени!!!”
Кўзларимда ёш... Парво қилмадинг... Кетдинг!!!Ортингдан узоқ боқдим, бир бора қарармисан дея... Қарамадинг... Севгимиз хурмати хам бира, сўнгги бооора боқмадинг...
Кетдим... Айрилдик... Сен ўз йўлингдан мен ўз йўлимдан кетдим. Бу хаёт йўлим сенсиз қандай ўтишини билмасдим... Хаёлимга хам келтира олмасдим... Билолмасдим нега кетдинг...??? Бесабаб мендан кечдинг! Саволларим жавобсиз қолди... Хавога учди бари. Кунларим кетидан йилларим бирин кетин ўтиб кетди...
Нелар бўлмади.... Бу кўзларим неларни кўрмади?! Мана келдим яна олдингга... хар гал "Кетишим керак, бахтинг учун” деган сўзларинг эслайман! Бугун қабригга гул қўяр эканман саволларимга жавоб олдим. Бахтимни, тинчимни ўйлаб жимгина садосиз кетдингми?! Мендан кечдингми?!
Хозир бахтлиман... Сен туфайли. Рахмат! Қисқа муддат бўлсада бахтни хис этдим. Хамон бахтлиман...
Сени тимсолинг акс этган қўзларга боқар эканман, яна сени кўраман. Бу беғубор кўзларда сенинг кўзларинг. Сен кетдинг.... аммо мени қувончалрга кўмиб, бахт бериб кетдинг...
Рахматимнинг чеки йўқ... Энди у ила яшайман, сен хадя этган қувонч учун яшайман.
Бахтлиман! Орзуларим унинг кўзларида ушалди.
 
 
Категория: Монологлар | Добавил: Miss-Shoira (02.07.2012)
Просмотров: 563 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Giyos@mail.ru / giyos.ucoz.org © 2025
Бесплатный конструктор сайтовuCoz