Miss-Shoira.ucoz.com
Пятница, 20.06.2025, 09:38
Сайт менюси

Кириш

Бўлимлар
Монологлар [63]
Шеърлар [24]

Излаш

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Монологлар

Эсингиздами?
 Эсингиздами? Доим айтардим: ”Ўзгарманг хеч хам! Қолинг худди шу каби беғубор... Ўзгарманг асло!”. Мана кетаябсиз узоқ-узоқлар томон... Олисларга... ”Мени кут, албатта қайтаман” -дея... Сизни яна тўхтатдим, қўлларингиздан тутиб яна ўша сўзларим айтдим. Сиз бўлса хар галгидек ўша жавобни: ”Сен учун мен хамиши ўша ўша қоламан, ишон!” - дея қўлларингизни қўлимдан уздингиз... Кетдингиз...

Қараб қолдим босган изларингиз томон кўзларим уза олмай... Бора-бора изларингиз хам йўқ бўлиб кетди... Кетдингиз... Кетдингизу қалбимни ўзингиз бирла олиб кетдингиз.

Сониялар, дақиқалар, соатлар, кунлар, ойлар ўта бошлади. Йиллар бир бирин қувлар эди кўзим ўнгида... Оқар сувдек ўтар эди бу бешавқат вақт.. Тўхтатким келар эди уни... Лекин бу борада афсус ожизман...
Юрагим хаяжондан хапқириб урмоқда... Кўзларимда ажиб бир нур ёнмоқда. Ахир бугун сени кўрадида. Шунча йил қалб бечора кута-кута, умид боғлай-боғлай чала жонга айланган эди...

Бу вақтнинг ўтиши... Гўё тўхтаб қолгандек шу дам...
Кўзларим йўлингизда... Қанисиз? Юрагим уриши тезлашмоқда... Ана... Сиз ... Кўриндингиз... Юрагим ёришмоқда... Келябсиз мен томон. Бора-бора орамиздаги масофа қисқармоқда...
 

Ва нихоят... Рүппарамдасиз... Нахотки... Кўзларингиз кўзларимда))) Ишониш қийин... Аммо юрагингизни уришигача эшитилмоқда... Мен жим... Тилсизман... Сўзларимни гулдек тизиб келган эдим. Бирортасини тилимга чиқара олмадим... Ёнингизда бемалол тутар эдим ўзимни... Хозир эса қаршингизда ожизлигим хис этдим... Қўрқув аралаш хаяжон... Ўзгарган бўлсангизчи? Сиздан садо чиқди ”Мен ўзгармадим, хамон сен биланман”-дедингиз... Тўғриси кутмаган эдим сиздан. Мен кутган кун аммо жимман... Нима дейишни хам билмайман... Юрагим гупирлаб уриши барча саволлариргизга жавоб деб биламан. Кўзларимдм ёнган учқун севгингизга жавоб деб хисоблайман...
Категория: Монологлар | Добавил: Miss-Shoira (31.07.2012)
Просмотров: 289 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Giyos@mail.ru / giyos.ucoz.org © 2025
Бесплатный конструктор сайтовuCoz