Miss-Shoira.ucoz.com
Пятница, 20.06.2025, 01:13
Сайт менюси

Кириш

Бўлимлар
Монологлар [63]
Шеърлар [24]

Излаш

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Монологлар

Гудак ноласи...
Мехрибонлик уйи остонасиди нола килар яна бир гудак, яна бир онанинг шавкатсиз кароридан! Ноласи дунёни ларзага келтирар даражадаю, аммо онанинг калбига бормас етиб асло! Чунки у она эмас, шунки калбсиз бир одам... Яхши хамки шундай гудаклар бахтига бордир яхши, мехрибон инсонлар. Ота-она урнини боса олмасада, улар каби мехр беришга кодир зотлар бор дунёда... 

Гудак... Хатто исми йук индивид... Нолалари чексиз... Онасини кураолмаслигини билардек дардли нолалари... Канийди бу нолалар тош калбни эрита олса эди..
Улгаймокда мехр ичида, аммо бу мехр бу мургак калб учун етарли эмас! Она калби каби тафтли 3от эмас ёнида! Ота каби мехрибон зот йук ёнида!

Акли куп нарсага йетишни бошлаганидан буён кузлари йулда... Хар кун кутади ушал мехрибон зотларни... Калбида хамиша бир тилак ота-она дийдори.

Улгаймокда мехрталаб бу гудак. Калбида бир тилак ила... Баьзида нафрат уни кийнайди... Узини ташландик санаган вактлари онасидан нафратланади!
алмашади! Уларга хавас ила бокади! Ота онасини ёнида булишини орзу килади...

Шу орзу ичида улгайди гудак... Гудак эмас энди у. Келишкан бир йигит... Бугун вояга етган бу йигит мустакил хаётга кадам куйди. Узига бегона дунёга кирди. Улгайди! Хали хам хаёлларида онаси... Изламокда у хар кучадан... Калби билан истамокда уни бир бора куришни... Дийдорига туйишни...

Мана уша кун бола ва она... Улар ёнма ён... Угилнинг кузи онада... Она эса бепарво, хиссиз...
-"Мени танидингизми?"
- "Кимсан?"
- "Нахотки, узингиз дунёга келтирган жигарингизни танимадинги3"
... Она жим...
-"Онажон"
- "Кет! Мени фарзандим йук!"
... Фарзанд хайратда, тили ожиз..
-"Онажон, бир саволимга жавоб беринг! Нега мендан кечдингиз? Майли, кечар экансиз, нима учун шавкатсиз дунёга келтирдингиз! Бир томчигина мехрингизни мендан аяр экансиз, хатто кузларимга тик бокмас экансиз нима кераги бор эди мени азоб домимга ташлаш?"
-"Сен хато мевасисан".
......

Йигит яна йулда... Калбида огрик! Кузларида ёш! Онасига шунча йил асраган мехри сунди бир зумда! Энди уни хаётда ушлаб коладиган хеч нарса йукдек гуё...
Оначи? Нахотки шунчалар хам шавкатсизми она деган зот? Бу каби гудакларнинг сон саноги йук ахир бугунги кунда! Хато ичида юрган оналарчи? Барча хатони бегунох гудакга куйиб кандай яшайди улар? Калби йукми уларнинг?! Мехрибон оналар сиз дунёга келтирган жигарбандингиз хамиша сизни мехрингизга зор... Сиз барча учун ёмон булинг аммо ширингина фарзандингиз учун энг яхшисисиз!
Гудагингизни ширин кулгуидан, илк кадамларидан, илк она деган сузидан узингизни махрум килманг... Фарзандингиздан мехрингизни дарих турманг...!
Категория: Монологлар | Добавил: Miss-Shoira (07.08.2012)
Просмотров: 803 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Giyos@mail.ru / giyos.ucoz.org © 2025
Бесплатный конструктор сайтовuCoz