Яна оқшом... Яна хаёлимда сен! Яна ўша осмон... Юлдузларга боқсам унда сенинг кўзларинг порлар. Сени ўткан кунларимни ёдимга солмоқда бу оқшом. Худди ўша йилларга қайтгандекман гўё.. Яна қалбимда ўша орзулар умид ила гулламоқда.
Мен ёлғизман сен кетган кундан бошлаб, сенинг хам тунларинг ўтар азобда... Қалбим сезар барини.
Сени хатоларинг, мени хатоларим айирди иккимизни. Сен мағрур, мен мағрур айтолмадик керак сўзларни. Арзимас хатоларга ажрашдик... Бир биримизни сева туриб ажралдик...
Қани энди бир лахзага бўлсада ўтган кунларимизни қайтара олсак... Бирга қилган хатоларни бирга тузатсак. Юракларимиз яна бирлашса...
Хар оқшом менга эслатади, ўша орзуларим, ўша умидларим. Осмондаги тўлин ойнинг ёрқин бу нури қалбимга ором эмас озор берар... Сени мендан айирар бу қоро тунлар...
Орамиз шу қадар узоқки, ўртамиздаги бу манзиллар худди хеч қачон бизни яқинлаштирмайдигандек гўё... Жоним шунда хам бу кўзларимни юмар бўлсам, мен фақатгина сени кўраман.
|