Miss-Shoira.ucoz.com
Четверг, 19.06.2025, 22:11
Сайт менюси

Кириш

Бўлимлар
Монологлар [63]
Шеърлар [24]

Излаш

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Монологлар

Хаётимдан кетдинг....Осонгина...
Хаётимдан кетдинг....Осонгина...
Мани хам сани тарк этишим хохладинг...
Кетдим... Индамай....
Кўникдим қийин бўлсада....
Лекин бу хаётни тарк этишингга кўниколмайман.


Мани ташлаб кетдинг...
Рози бўлдим аммо бу дунёни ташлаб кетишингга рози бўлолмайман....

Сани хаётингга кимдир иссиқлик олиб киргани каби, сан хам мани хаётимга ўчмас олов бўлиб келдинг кириб...
Кимдир сенга нур бўлса, сен мени кўзларимга нурсан....
Кимдир сенга юлдузу ой бўлса, сен мен учун бутун бир осмонсан

Биламан ўйлайсан „Гапираверадида” -деб...
Хаа чиройли ёза оламан...
Аммо кўзларинга тик қарай олмайман...
Қаршингда бир оғиз сўз айтолмайман...
Туйғуларимни ёзибгина исхор айлоламан.

Ишонмассан балки, аммо хар бир сан учун ёзган сатирларим юрак қоним билан ёзилган.
Сани кетишинг истамайман....
Омонатинг мандан олдин топширма ёлвораман...
Мандан олдин уйғанмас бўлиб кетма уйқуга.
Бардошим етмайди бунга...

Хамма дардга чидайман, хаётимда йўқлигингга хатто бераман бардош.
Аммо хаётда йўқлигинга беролмагайман асло бардош!

Сан хаётда бўлишинг учун ман хаётдан кечаман имкони бўлса....
Барча соғлиғим санга бериб, хамма дардинг оламан иложи бўлса...

Юзингдаги кулгуларинг қалбинга узатар эдим гар сан хохласанг.
Дилинг маъюслигин олиб қувонч берар эдим агар ўзинг истасанг....

Куласан, қувноқсан одамлар олдида. Лекин бу кулгулар дилингдан эмас сезаман...
Бу қувончлар шунчаки, қайғуларинг дардларинг яшириш усули асли.
Ўзгалардан бекита оларсан дардинг, сохта кулгуларинг ортига яшириниш билан...
Лекин мандан эмас...
Қалбинг ўқий оламан ишон...
Барини сезаман...
Ёзган хар бир сатирларингдан кайфиятинг уқаман ман.

Қадрлигим мани қадрламасанг хам майли.
Қувончим ўзимни, қувончларим олсанг хам майли.
Борлигим мани, борлиғим олсанг хам розиман.
Хаётим чироғи майли ол, хаётим ва ундаги нурни хам ол.
Борим бераман ишон яшашинг учун. Хаётим бераман сани хаётинг учун...

Ол хамма нарсамни, ооол кузларим нурини...
Олакол бор мехримни, майли манда хеч нарса, хеч бир туйгу колмасин.
Санга тутай барчасин...
Факат сани ёлгизим, Оллохим тортиб олмасин мандан.

Розиман...
Хамма нарса - осмон, ойу-юлдузлар, орзулару-хаёллар, руёлару-хакикатлар, умидлару ва хаттоки нажотлар факатгина сан тарк этмагин мани.

Розиман...
Мани тарк этсин хар кимлар- дустлару-душманлар, якинлару-ёронлар факатгина сан кетмасанг бас!

Хамма хаммасин тортиб олсин мандан Оллохим!
Ёлгизгинам сани олиб куймасин факат!

Категория: Монологлар | Добавил: Miss-Shoira (08.11.2012)
Просмотров: 481 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Giyos@mail.ru / giyos.ucoz.org © 2025
Бесплатный конструктор сайтовuCoz