Кўзларинг мухрладим кўзимга жоним. Табассуминг қалбимдан жой олди мангу. Унутилмайди энди ул кўзлару ўшал сўзлар.

Бир бора кўрганим етди манга соғинчинг англашим учун. Кўзларинг кўрдиму англадим кутканинг дақиқалар... Санаганинг сониялар... Талпинишинг манга хис қилди юрагим. Кўзларинг соғинч ўтини оловлантирди. Бу олов мани дилим ёқди... Кул қилди...
Бардошим етмади ул оловга, олиб қочдим, яширдим сандан бу кўзларим... Қарай олмадим... Қамашди кўзларим... Худди қуёш қаршимда тургандек эди...
Билмам сан нелар хис қилдинг ўша он... Қандай туйғулар жўш урди санда... Кўзларимдан неларни ўқидингу, нималарни кўрдинг. Асли булар ахамиятсиз манга...
Манинг туйғуларим етади иккимизга жоним. Тўлдиради хаётимиз... Яшнатади умримиз... Кифоя манинг мехрим иккимиз учун... Шарт эмас.... Сўрамайман... Қилмайман талаб хам сандан хеч қанча мехр... Керакмас сандан қандайдир ўзгача, бошқача бир исёнлар...
Манга ўзлигинг мухим... Оддийлигинг керак... Самимийлигинг қадирли...
Сани санлигинг учун эъзозлайман ман...
Сан мани қадирлашинг эьзозлашинг сўрамам асло... Шунчаки ооодийгина самимий эьтибор етади асли... Бошқа туйғулар ортиқча... Борлигинг учун айтаман рахмат!
|