Согинч... Бу туйгу инсонни калбини остун устун килади. Согинч туйгуси дилни вайрон этади. Согинч борки инсон яшайди... Умид килади... Хар нарсага умид уйгонади... Хаттоки имконсиз булса хам...
Кадр...???!!! Бу кандай туйгу? Кимнингдир кадрига етиш учун ундан айрилиш керакми?! Йукотилган нарсалар, туйгуларгина кадрли туюлар балким?! Ёнингда бор инсонларнинг кадри сезилмас балким?! Билмадим!!! Олдингдан оккан сувнинг кадри йук ахир! Ёнингда бор, сен билан бирга инсонларнинг согинчини сезиш кийин! Сен учун кайгурувчи, сени уйловчи инсонларни курмаслик, сезмаслик инсонга хос!!! Балки сени хар куни, хар соат, хаттоки хар дакика согинувчи инсон бордир... Балки инсонлар бордир!!!!

Вакт... Инсонни не куйларга солмайди... Бир дакикада нималар содир булмайди...??? Купчиликнинг орзуси вактни кайтариш... Хаммасини бошкатдан бошлаш. Буни фойдаси бормикан?! Вакт кайтса хам инсон уша эски йулидан юрмасмикан?! Хаммасини узгартириш онсонмикан?! Вакт кайтгани билан туйгулар узгарармикан?!
Ёлгонлар, сохталиклар... Хатолар инсонга хоску! Инсон узини айблагани билан хеч нарса ва хеч ким кайтмайдику!!! Ахир бу азобку! Узини айблаган инсон виждон азобида ёнади! Нафакат узига, балки уша инсонга хам азоб беради! Хар гал айбдорлик хиссини хис этканда уша инсон кийналмайдими?! Ким учундир йук булган инсон хам оловда ёнмайдими хар галги айбдорлик хиссидан?!
Туш... Тушга нималар кирмайдиа? Тушда инсон бахтли була олади. Унгида эришолмаган нарсаларига эриша олади. Ахир бу руё!!! Асли хакикатдан узок!!! Инсон руёга эмас хакикатга тик бокиши керак-ку! Хамма нарсага кодир инсон иродаси!
Адашиш... Хамма адашади. Ана уша адашган кучадан чикиб кетиш керакку!!! Хатолар инсонга сабок булади... Хатолардан тугриликга урганади инсон...
Кутиш... Бу яхши агар фойдаси булса... Кутсангу... кутганинг келмаса... Юрак азоб чекади... Энг кийини келмаслигини билиб кутиш... Калб кутаверади... 
|