Miss-Shoira.ucoz.com
Вторник, 29.07.2025, 08:22
Сайт менюси

Кириш

Бўлимлар
Монологлар [63]
Шеърлар [24]

Излаш

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » Статьи » Монологлар

Сўзларинг...

 

Сўзларинг ёқимли. Кўнглим калити. Аммо сўзларинг етмайди менга. Доимо исхор айлайсан севгинг. Лекин тилингда эмас дилингда бўлиш менинг истагим. Туйғуларинг хис этиш ниятим.


Кимларнидир ёнида бўлсанг, мени севгим унутма хеч. Ўзга инсон кўзларига боққанингда унутма менинг кўзларим. Кимгадир ширин сўзлаганингда ёдингдан кўтарма мехирли сухбатларим.


Майли менга айтма севишинг. Фақат дилингда асра чин мухаббатим. Хеч кимга аталмаган юрагим қўлингда. Хеч кимга тутилмаган лабларим сен учун фақат. Асра авайла туйғуларим.


Ўзгалар мехр берганда, балки сен хам унга берарсан мехринг. Шунда унутма мени, сени мехрингга ташна қалбимни. Балки қувонарсан ўзгалар бағрида ором олганда. Ўшанда унутма менинг қайноқ тафтимни.


Ўзгалар овозин интизор тинглаганингда эслагин бир лахза дардли овозим. Кимгадир завқла сўзлаганингда, унутмагин бир оғиз сўзингга зор мен ошиқни.


Қанийди севгимда кечолсам. Унутсам мухаббатим. Лекин юрагим хам менга бўйсунмас. У хам сенга вафосин атар. Юрак хам энди сенга мағлуб бўлган. Сенга бўйсунгай хар он. У хам энди меники эмас. Худди туйғуларим каби сенга бағшидаланган.


Ўзинг бўлсангда бировлар олдида , хаёлларинг бир читида эслагин мени. Мехримни, севгимни, сўзлариму кўзларимни ёдга ол ўша дам. Борлигим эслагин бир он. Сенга боғлиқлигим хис этгин шу дам.

Категория: Монологлар | Добавил: Miss-Shoira (05.01.2013)
Просмотров: 333 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Giyos@mail.ru / giyos.ucoz.org © 2025
Бесплатный конструктор сайтовuCoz