Сайт менюси |
|
 |
Кириш |
|
 |
Бўлимлар |
|
 |
Излаш |
|
 |
Статистика |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
 |
|
 | |  |
|
Билмай қолдим...
Билмай қолдим, олов алангаланди юракда.
Сезмай қолдим, ўрганганим санга...
Қайдан шунча рашк манда?
Ахир тинч эдимку.
Юрак сўрамас эдику аввалари сани!
Эндичи?
Талаб қилябти кўнглим кўрмоқни сани!
Кўзларим интизор бўлиб кутябти.

Қийин экан рашк балосила курашмоқ!
Ўз ўзинга қарши чиқиш унданда экан оғир!
Аваллари бермас эдим санга эьтибор.
Хаммаси эди шунчаки.
Вақт ўтиши учун эди холос!

Вақтлар ўтди хам...
Негадир ўзгардим...
Эьтибор бермасдим, кўзларинг ўзгаларга боққанида!
Ахамият бермас эдим, қўлларинг ўзгалар қулига узатилганида!
Ўйламагандим кўзларинг кўзларимга тушганида, санга ипсиз боғланаман деб!

Боғланишимни сезмаган эдим хам...
Кўзлар туқнашуви туйғуларимни алангалантирди...
Қўлларинг қўлларимга узатканингда, ман хам узатдиму, аммо ўша вақт ўйламаган эдим, шу қадар махкам ушлайман қўлларинг дея!

Энди қўйворишдан қўрқаман!
Йўқотишдан қўрқаман энди сани!
Негадир истамайман энди манга тушган кўзлар, ўзгаларга хам манга боққанидек қарашини!
Энди хохламайман мани қўлларимдан тутган қўлларинг илиқ тафтини ўзгаларга хам сездиришингни!
Уйлама, сани хеч нарсадан ва хеч кимдан таьқиқлаш истагида эмасман...
Ман шунчаки қизғаниш оловида ёнаябман шекилли!
Ўтиб кетар бу хам...

Санга боғланганим каби, яна сандан узоқлаша оламан дея уйлайман.
Бунга ишонаман хам...
Лекин йуқотгим йуқ сани...
Ушланган қўлларни қўйворгим йук негадир...
Боғланган ипларни мустахкамлагим бору, аммо уларни бир кун келиб узгим йўқ...

Кунлар ўтиб, вақтлар ўтиб кетарман, ёнингда булмасман балки...
Шунда ўйлама, унутган деб.
Бир лахза бўлса хам унутмайман.
Хар бир сухбат, хар галги нигохлар тўқнашуви қолади йиллар ўтсада ёдимда!
Ширин хотира бўласан ман учун! Кайғурганимда ёдимга оламану, дардларим енгаман!
Кўзларим маюслашганида эслайману сани, кулгулар югуради юзимда!

|
Категория: Монологлар | Добавил: Miss-Shoira (03.01.2013)
|
Просмотров: 341 | Комментарии: 4
| Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 4 | |
0
Ofarin
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
 | |  |
|
|